2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли электр тармоқларида куз-қиш мавсуми ичидаги профилактика ишлари амалга оширилмоқда
  • 01.12.2025
  • 4

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Юқори кучланишли ҳаво тармоқларига хизмат кўрсатувчи мутахассислари томонидан магистраль электр тармоқларининг куз-қиш мавсуми ичидаги профилактика ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда.

⚡️ Куз-қиш мавсуми давомида республика бўйлаб тақсимловчи тармоқларга барқарор электр энергияси етказиб бериш, бу орқали халқимиз турмуш тарзининг тинч ва фаровон бўлиши ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.

⚙️ Мисол учун, Фарғона водийси истеъмолчилари электр таъминотида муҳим аҳамиятга эга бўлган 220 кВ кучланишли Л-40-К-2 ҳаво тармоғида профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар томонидан электр узатиш тармоғи тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган барча камчилик ва нуқсонлар бартараф этилмоқда. Хусусан, шикастланган изоляторлар янгиларига алмаштирилмоқда, бу эса линиянинг ишончлилигини сезиларли даражада оширади.

Бугунги кунда электр тармоқларини замонавийлаштириш, энергия узатиш линияларини реконструкция қилиш ва уларни халқаро стандартларга мослаштириш орқали нафақат бугунги эҳтиёжларга, балки яқин келажак талабларига ҳам тўлиқ жавоб берадиган мустаҳкам миллий энергетика тизимини шакллантириш йўлида изчил ишлар давом этмоқда. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали

телеграм каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot