

⚡️ Қум кўчиши кучли бўлган ҳудудларда электр узатиш тармоқлари таянч устунларининг мустаҳкамлигини сақлаш ва буни доимий равишда назорат қилиб бориш муҳим ҳисобланади. Шунинг учун таянчлар атрофида қўлбола усулда тайёрланган ҳашакли тўсиқлар ўрнатилади.
Ушбу тажриба Хоразм вилоятидан ташқари Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги магистрал электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи мутахассислар томонидан самарали фойдаланилади.
⚠️ Ҳашакли тўсиқ — сомон ва майда новдалардан ясалган табиий барьер бўлиб, қумнинг шамол билан кўчиб келишини секинлаштиради, таянч тагининг очилиб қолишини олдини олади, асос атрофида қумни ушлаб туради.
⚠️ Афзалликлари:
▪️Таянчнинг силжиш хавфини камайтиради,
▪️Линиянинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлайди,
▪️Арзон, экологик ва самарали ҳимоя воситаси.
⇒ Чўл ва яримчўл ҳудудларда бу оддий, аммо жуда муҳим техник ечим — электр тармоқларининг ишончлилигини оширади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали