

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали ходимлари Нуробод тумани, Жом қишлоғида экологияни яхшилаш мақсадида кўчат экиш ишларини олиб бормоқда. Ҳудуд шароитига мос бўлган қарағай, гужум ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Кўчатлар қишлоқ ҳудудида янги яшил зоналар яратади ва келажакда сояли, хушманзара маконлар юзага келиши кутилмоқда.
Бугунги тадбир "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиалининг ҳудудларда яшил майдонларни кенгайтириш ва экологик муҳитни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларининг навбатдаги амалий қадамидир.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ