Бош прокурор ўринбосари С. Самадов раҳбарлигида ташкил этилган йиғилишда Бош прокуратура, Ички ишлар, Департамент, МИБ, Ўзэнергоинспекция ва энергетика тизим ташкилотлари ҳамда Фарғона вилоят, туман (шаҳар) вакиллари иштирок этди.
Унда, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, тармоқларда йўқотишларни қисқартириш, ресурсларни талон - торож қилишни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Хусусан, ресурсларни иқтисод қилишнинг қўшимча манбаларини илмий-техникавий ўрганишлар асосида аниқлаш мақсадида профессор-олимлар ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида ўрганилиши лозим бўлган асосий йўналишлар белгилаб берилди.
Шунингдек, йиғилишда энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва энерготежамкор ускуналарни ўрнатиш бўйича ишларни янада жадаллаштириш, тармоқдаги йўқотишларни қисқартириш ҳамда мавсумда электр ва газ хўжалиги объектларини эксплуатация қилишда тезкорликка риоя этишлари ҳақида кўрсатмалар берилди.
Учрашув якунида масъул вазирлик ва идора вакилларининг ҳамда ҳудудлардаги штаб аъзоларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.
Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/9093
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati