
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансида бўлган 7 та юқори кучланишли подстанцияларда техник профилактика ишлари олиб борилмоқда. Мисол учун:
⚙️ 220/110/10 кВ кучланишли «Файзиобод» подстанциясида 27-сонли топшириқномага асосан ЛКД- 110 кВ қурилмасида жорий таъмирлаш ҳамда азот қуйиш ишлари бажарилди.
⚙️ 220/110/10 кВ кучланишли «Зафар» подстанциясида 21-сонли фармойишга асосан ёнғин хавфсизлиги шкафларининг эстетик ҳолатини яхшилаш ҳамда захира қумлари билан тўлдириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 22-сонли топшириқномага асосан, 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси ҳудудидаги иккиламчи занжир шкафларининг эстетик ҳолатини яхшилаш ишлари бажарилди.
⚙️ 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Юксак» подстанциясида мутахассислар томонидан 33-сонли топшириқномага асосан 10 кВли ўчиргичнинг мойини алмаштириш ишлари амалга оширилди.
⚙️ 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида 84 -сонли топшириқномага асосан назорат кўриги давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари бажарилди.
⚡️ Барча ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда бажарилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!
http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot