2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ЖАМОАСИ: Касбий фаолиятингизда муваффақият тилаймиз!
  • 04.12.2025
  • 39

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, Исақулов Дадажон Айнақулович — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси («Ўзэнергоинспекция») бошлиғи этиб тайинланди.

 

Дадажон Айнақулович 2019 йилдан буён «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

 

У 2018 йил 2 ноябрь санасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Энергетика кенгаши томонидан «МДҲнинг хизмат кўрсатган энергетиги» юксак нишонига сазовор бўлган. 2024 йилда Қозоғистон электр энергетика ассоциациясининг «Хизмат кўрсатган энергетик» кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

Д.А.Исақулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 2021 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали, 2022 йилда «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» кўкрак нишони, 2024 йилда эса «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

1999 йилда 21-сонли “Бўстон” сайлов округидан Тошкент вилоят халқ депутатлар кенгашига, айни пайтда эса иккинчи марта Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига сайланган Исақулов Дадажон Айнақулович ўз касбининг моҳир устаси, ташаббускор раҳбар ҳамда самимий ва камтар инсон сифатида ҳамкасблари ҳамда маҳалла-овул аҳли ўртасида ҳурмат қозонган. У ибратли оила соҳиби, тўрт нафар фарзандларнинг меҳрибон отаси. МҲД давлатларида ўз билим-салоҳияти билан ном қозонган энергетик, халқимиз орасида танилган фаол жамоатчи. 

 

Қарийб 40 йилдан буён энергетика соҳасида самарали меҳнат фаолияти юритаётган Исақулов Дадажон Айнақуловичга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва касбий муваффақиятлар тилаймиз.

 

Ҳурмат билан,

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти жамоаси