
Эртага: 2025 йил 6 декабрь куни 35/6 кВ кучланишли подстанцияларда мавжуд қувватни ошириш дастирига асосан демонтаж ва монтаж ишлар олиб борилади.
▶️ 35/6 кВ кучланишли «Боғзор» подстанцияда 10 000 кВа қувватга эга трансформатор янги ва замонавий 16 000 кВА қувватга эга трансформаторга алмаштирилади.
⚡️ Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг хавфсиз узатилишини таъминлайди, тақсимловчи тармоқларга барқарор электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.
⏰ Иш вақти: соат 08:00 дан — 20:00 гача.
❗️Модернизация ишлари, яъни демонтаж ва монтаж ишлари давомида мазкур подстанциядан чиқувчи фидерларга уланган истеъмолчилар электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин. Хавфсиз меҳнат шароитини яратиш мақсадида тақмоқдан вақтинча ажратилган истеъмолчиларга бошқа линиялар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилади.
✅ Истеъмолчилардан вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
⇒ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!