
Электр таъминоти сифати ва ишончлилигини ошириш мақсадида, "Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали масъул ходимлар томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида профилактика таъмирлаш-созлаш ишлари муваффақиятли якунланди.
⚡️ Ушбу профилактик ишлар ва назорат кўриклари давомида ускуналар ва электр тармоқлари барқарор фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жузъий камчиликлар бартараф этилди. Хусусан:
⚙️ АТ-1-250 МВА автотрансформаторининг 220 кВ кириш қисми: Подстанциянинг асосий қувват манбайи ҳисобланган 250 МВА қувватга эга АТ-1 автотрансформаторининг 220 кВ кириш қисмидаги қизишлар бартараф этилиб, унинг самарали ишлаши тикланди.
⚙️ 220 кВ ажратгичда носозлик бартараф этилди: ВТ-1-220 КВ ячейкасида жойлашган РТ-220 кВ ажратгичидаги қизиш сабаблари тўлиқ бартараф этилди.
⚙️ 110 кВ кучланишли тармоқнинг ишончлилиги мустаҳкамланди: ВТ-1-110 КВ ячейкасида жойлашган РТ-110 кВ ажратгичида аниқланган қизишлар ҳам бартараф этилди. Бу тадбир, истеъмолчиларга қувват етказиб берувчи 110 кВ тармоқнинг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.
Назорат кўригида аниқланган камчиликларни бартараф этиш каби ишлар электр ускуналарининг муддатидан олдин ишдан чиқишининг олдини олади ва катта аварияларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора ҳисобланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали
телеграм каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot