2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанцияларда профилактика ишлари олиб борилмоқда
  • 05.12.2025
  • 12

"Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан юқори кучланишли подстанцияларда профилактика ишлари олиб борилмоқда. Мисол учун:

⚙️ Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида Бўка туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли “Қора қўйли” подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди. Таъмирлаш жараёнида 2124-сонли топшириқномага асосан 35 кВли очиқ тақсимлаш қурилмасида РЛ-35 кВ да жорий таъмирлаш ишлар бажарилди.

⚙️ Тақсимловчи армоқларга электр энергиясини барқарор етказиш мақсадида Зангиота туманида жойлашган 35/6 кВ  кучланишли «Ёнғоқ» подстанциясида 4 000 кВА қувватли Т-1 трасформаторда 553-сонли топшириқномага асосан эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари олиб борилди. 

⚡️ Хусусан, подстанциядаги асосий ускуналар бўёқланиб, уларнинг ташқи кўриниши янгиланди. Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумида электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади. 

⇒  Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot