

Ўзенергоинспекция бошлиғи Д. Исақулов ва Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигида ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Хусусан, Зангиота туманида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари, трансформатор ва газ тақсимлаш пунктлари ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, Чиноз туманида ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизими ва табиий газ қурилмаларининг техник ҳолати кўздан кечирилди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.
Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/9114
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати