

✍️ Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!
Бугун, 2025 йил 5 декабрь куни соат 15:00 да “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ нинг кичик мажлислар залида Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда Конституция тинч, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси эканлиги ва ушбу Бош Қонун давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини олий қадрият даражасига кўтарганлиги хусусида, қолаверса ҳар қандай соҳада юксак марраларни қўлга киритиш ҳақиқий ватанпарварлик кайфияти билан узвий эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

✅ Давра суҳбати шаклида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир Давлат мадҳияси садолари остида бошланди. Унда ўзларининг ижодий ва илмий салоҳияти билан юртимизнинг маънавий юксалишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижодкорлар — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2000), «Дўстлик» ордени (2001) соҳибаси, моҳир журналист ва таниқли шоирамиз Зулфия Мўминова ҳамда филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ДСс докторанти, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ҳам олима, ҳам шоира Ситорабону Шомуродовалар иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам Акциядорлик жамият ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш билан бирга, уларга Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни чуқур тушунтиришга қаратилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati