
Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан мамлакатда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги миллий модель яратилмоқда. Бу борадаги ислоҳотларнинг 2025 йилдаги аниқ натижа ва самараларига оид айрим факт ва рақамлар қуйида акс этган:
♦ Давлат раҳбари иштирокида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилиши ўтказилди;
♦ Ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш бўйича барча соҳа ва тармоқларни қамраб олувчи “Йўл хариталари” тасдиқланди;
♦ Давлат органлари ва ташкилотларида 11 487 та манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланиб, бартараф этилди;
♦ Манфаатлар тўқнашуви бўйича 85 минг нафардан ортиқ давлат хизматчилари ўқитилди;
♦ Ҳуқуқий эксперимент сифатида Соғлиқни сақлаш, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари ҳамда «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзсувтаъминот» АЖларнинг ички назорат тузилмалари Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилди;
♦ Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича Минтақавий тадқиқот маркази ташкил этилди;
♦ Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун коррупцияга қарши курашиш мавзуларида 3 млрд 761 млн сўмлик грантлар эълон қилинди;
♦ 1 июлга қадар 800 нафарга яқин раҳбар коррупцияга қарши барқарорлик даражаси бўйича тестдан ўтказилди;
♦ Давлат органларида очиқлик даражасини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси ва Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди;
♦ БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчи-давлатлари конференциясининг 11-йиғилишида Ўзбекистон Марказий Осиёда коррупцияга қарши сиёсатда ташаббускор давлат сифатида эътироф этилади;
♦ Очиқлик бўйича Опен Дата рейтингида Ўзбекистон 138 поғонага кўтарилиб, Марказий Осиёда биринчи, жаҳонда 11-ўринни эгаллади;
♦ БМТ ТД билан ҳамкорликда Европа стандартларига асосланган “Ҳалол ҳокимият” лойиҳаси 3 та туман ва шаҳарда синов тарзида жорий этилди;
♦ Ўзбекистон расман Осиё ва Тинч океани давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш ташаббуси (АСИ) аъзолигига қабул қилинди;
♦ Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаш тузиш тўғрисидаги битимга қўшилди;
♦ БМТ томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси иккинчи босқич обзори доирасида Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ўрганилди.
———
Коррупцияга дуч келсангиз Агентликнинг «Салл-маркази» – 1253 орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.
▶️ Манба
⚡️ “Ўзбекистон миллий электр тамоқлари” акциядорлик жамияти Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизматининг коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа канали:
☎️ Коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам: +998-71-208-56-41.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати