
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари Хоразм вилоятида истеъмолчиларини таъминловчи тақсимловчи тармоқларни барқарор электр энергиясининг билан таъминлаш мақсадида 220 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи «Л-С-Х-1» бўлган линияда техник-профилактик тадбир — шикастланган изоляторларни янгисига алмаштириш ишларини олиб боришди.
⚙️ Эслатиб ўтамиз, мазкур электр узатиш тармоғининг бир қисми Туркманистон Республикаси ҳудудидан ўтади.
Мутахассисларимиз томонидан:
► шикастланган изоляторлар олиб ташланиб, янгилари ўрнатилди;
► арматура ва ўтказгичлар кўздан кечирилиб мустаҳкамланди;
► авария хавфини камайтириш мақсадида профилактик ишлар амалга оширилди.
⇒ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан профилактика тадбирлари режа асосида давом эттирилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали