

Аввалроқ маълум қилганимиздек, 2025 йил 1 декабрдан 30 декабргача барча магистрал электр тармоқлари филиалларида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида амалий машғулотлар ўтказилмоқда. Белгиланган режа-тадбирлар доирасида 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги амалий машғулот ўтказилди.
Ушбу машғулотда Наманган вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг Давлатобод “Ёнғин қутқарув” қисми, шунингдек Тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилоят филиали мутахассислари фаол иштирок этди.
✅ Амалий машғулот 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида мавжуд “200 МВА қувватли АТ-2 автотрансформаторининг кирувчи-110 кВ «Б» фазасида юзага келган носозлик сабабли ёнғин келиб чиқди” шартли ном остида ўтказилди.

Тадбир давомида:
♦ ёнғин содир бўлган ҳолатдаги дастлабки ҳаракатлар;
♦ қутқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш;
♦ ёнғинни ўчириш техникаларидан фойдаланиш;
♦ жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машқлар бажарилди.
Мазкур тадбирда ходимларнинг ёнғин қидирув-қутқарув махсус таркибини технологик жараёнда ишга қўйиш кўникмаларини мустахкамланди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!