2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
110 кВ кучланишли «Кўкдала» подстанциясида ёнғин содир бўлган. Айни пайтда носозлик оқибатлари бартараф этилмоқда
  • 13.12.2025
  • 21

Бугун, 2025 йил 13  декабрь куни соат 15:35 «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 110 кВ кучланишли «Кўкдала» подстанциясида тармоқда юзага келган қисқа туташув сабабли ёнғин содир бўлган. 

⚡️ Натижада Қашқадарё вилояти Кўкдала туманининг айрим истеъмолчиларнинг электр таъминотидан узилишлар кузатилмоқда. 

⚙️ Айни пайтда ўт ўчириш бригадалари томонидан ёнғин бартараф этилиб, масъул ходимлар ва навбатчи бригадалар томонидан ёнғин оқибатида юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда, тез орада тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш берилади.

Юзага келган ҳолат учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati