2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 110 кВ кучланишли Л-Хатирчи электр узатиш тармоғида содир бўлган ўчиш оқибатлари бартараф этилмоқда
  • 13.12.2025
  • 13

Бугун, 2025 йил 13 декабрь куни соат 20:32 да Самарқанд вилоятидаги 110 кВ кучланишли Л-Хатирчи электр узатиш тармоғи авариявий ҳолатда ўчган эди.

Бунинг оқибатда Каттақўрғон ва Нарпай туманининг айрим ҳудудидаги истеъмолчилар (5 минг та) ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилишлар содир бўлди.

⚙️ Айни пайтда тезкор бригадалар ўчиш сабабини аниқлаш мақсадида линияни назорат кўригидан ўтказишмоқда. Истеъмолчиларга бошқа тармоқлар орқали кучланиш бериш чоралари ҳам кўрилмоқда.  

⚡️ Юзага келган ҳолат учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati