

Ўзэнергоинспекция бошлиғи Д. Исақулов ва Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Хусусан, Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Олмазор ва Яшнобод туманларидаги подстанцияларида қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳамда юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатлар ўрганилди. Шунингдек, трансформатор ва газ тақсимлаш пунктлари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, энергетика объектларида юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларда бригадаларнинг ишчи ҳолатда эканлиги кўздан кечирилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар давом этмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати