2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Нуробод туманида кўчат экиш ишлари давом этмоқда
  • 15.12.2025
  • 28

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси Жом қишлоғида кўкаламзорлаштиришга қаратилган амалий ишларни амалга оширмоқда. Қурғоқчил ҳудуд шароитига мос қарағай, гужум ва бошқа дарахт турлари экилиб, қишлоқ бўйлаб янги яшил йўлаклар ташкил этилмоқда.

Кўчатларнинг ўсиб кетиши маҳалла инфратузилмасини янада чиройли кўринишга келтириши, шунингдек, аҳоли учун салқин ва қулай ҳудудлар яратиши кутилмоқда.

Мазкур ишлар «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалининг ҳудудларда экологик мувозанатни мустаҳкамлашга қаратилган доимий фаолиятининг бир қисмидир.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон М"Т» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot