
Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани
✔️ 110/10 кВ кучланишли «Оқолтин» подстанцияси
► АВВАЛГИ ҲОЛАТИ:

Мазкур энергетика объектида мавжуд, ҳар бирининг қуввати 16 000 кВА бўлган Т-1 ҳамда Т-2 трансформаторларининг ташқи қопламаларида вақт ўтиши билан коррозия (занг) белгилари кузатилган бўлиб, айрим элементлари эскирган ва техник хизмат кўрсатишни талаб қиларди.
⚙️ Трансформаторларда юзага келган ушбу ҳолат уларнинг узоқ муддатли ҳамда ишончли ишлашига маълум даражада салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди.
► ИШ ЖАРАЁНИ:

"Сирдарё магистраль электр тармоқлари" филиал мутахассислари томонидан трансформаторлар тўлиқ кўздан кечирилиб, сиртидаги занг қатламлари тозаланди ва коррозиядан ҳимоя қилиш мақсадида махсус бўёқ билан бўяш ишлари амалга оширилди.
⇒ Бундан ташқари, техник кўрсаткичлари текшириб чиқилди ва зарур созлаш ишлари бажарилди.
► ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ:

Бугунги кунда подстанцияда мавжуд Т-1 ва Т-2 трансформаторлари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, янгиланган кўринишда ишга тайёр ҳолатга келтирилди.
⇒ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилган эди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!