

Маълумки, 2025 йил 1 декабрдан 30 декабргача барча магистрал электр тармоқлари филиалларида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
⚡️ Белгиланган режа-тадбирлар доирасида 220/110/35/6 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги амалий машғулот ўтказилди.
⚡️ Ушбу машғулотда Бухоро вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг Бухоро шарар “Ёнғин ўчириш” ҳамда Бухоро шахар "қутқарув гуруҳи" қисмлари мутахассислари фаол иштирок этди.
✅ Амалий машғулот 220/110/35/6 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида мавжуд “200 МВА қувватли АТ-1 автотрансформаторда ёнғин келиб чиқди” шартли ном остида ўтказилди.
Тадбир давомида:
♦ ёнғин содир бўлган ҳолатдаги дастлабки ҳаракатлар;
♦ ёнғинни ўчириш техникаларидан фойдаланиш;
♦ Л-Бухоро-220 кВли ҳаво тармоғидаги шкастланган осма изоляторларни алмаштириш;
♦ жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машқлар бажарилди.
Мазкур тадбирда ходимларнинг ёнғъин қидирув-қутқарув махсус таркибини технологик жараёнда ишга қўйиш кўникмаларини мустаҳкамланди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!