
Бугун, 2025 йил 19 декабрь куни соат 00:07да «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясида мавжуд 220 кВ кучланишли АТ-1 ҳамда АТ-4 трансформаторлари ҳимоя тизими орқали фавқулодда ўчди.
⚡️ Натижада Сурхондарё вилоятининг Ангор, Жарқўрғон, Музробот, Термиз туманлари ва Термиз шаҳрининг бир қисмидаги айрим истеъмолчилар электр таъминотида (78 МВт) узулишлар кузатилмоқда..
⚙️ Айни вақтда масъул ходимлар ва навбатчи бригадалар томонидан юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда, тез орада тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш берилади.
⇒ Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати