

#конференция
Интеллектуаллаштириш — энергетика ривожланишининг келажаги” мавзусида Халқаро илмий-техник конференция ўтказилмоқда.
Анжуманнинг мақсади — электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш борасида мавжуд масалаларни муҳокама қилиш, олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар ва олинган натижалар ҳамда электр энергетикаси соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масаласи бўйича тажриба алмашишдан иборат.
Анжуман иши қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:
1. Ёқилғи-энергетика комплексини глобал транформациялашда янги ёндашувлар, энергия самарадорлиги, ва тежамкорлиги;
2. Инновацион электр энергетика: детсентрализация, рақамлаштириш, интеллектуаллаштириш, декарбонизация;
3. Замонавий иссиқлик энергетикаси: фан ва амалиёт масалалари;
4. Қайта тикланувчи, атом ва водород энергетикаси асосида энергетик тизимлар: ишлатилиши, модернизацияси, ривожланиши;
5. Сув энергетикаси муаммолари ва Марказий Осиё мамлакатларининг бу соҳадаги ҳамкорлиги;
6. Замонавий энергетика учун мутахассислар тайёрлаш: тажриба, услубият, муаммолар, истиқболлар.
Анжуманнинг бу йилги иштирокчилари сони 180 нафарни ташкил этган бўлиб, уларнинг 40 нафардар ортиғи МДҲ давлатлари ва хорижийп мамлакатлар иштирокчиларини қамраб олади. Жумладан, Хитой, Германия, Россия, Қозоғистон, Япония, Белоруссия, Жанубий Корея давлатларидан соҳанинг етакчи олимлари илмий маърузалари билан иштирок этмоқда.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/18622
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati