
Бугун, 2025 йил 19 декабрь куни соат 00:07 да «магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясида мавжуд 220 кВ кучланишли АТ-1 ҳамда АТ-4 трансформаторлари ҳимоя тизими орқали фавқулодда ўчган эди.
⚡️ Натижада Сурхондарё вилоятининг Ангор, Жарқўрғон, Музробот, Термиз туманлари ва Термиз шаҳрининг бир қисмидаги айрим истеъмолчилар электр таъминотида (78 МВт) узулишлар кузатилганди.
⚙️ Айрим ижтимоий тармоқ саҳифаларида мазкур энергетика объектининг АТ-1 трансформаторида созлаш ишлари давом эттирилаётгани туфайли "24 соатдан буён электр йўқ" қабилидаги хабардар тарқалмоқда.
Такрорлаб ўтамиз, 500 кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясидаги носозлик бартараф этилиб, соат 01:58да истеъмолчиларга кучланиш берилган. АТ-1 трансформаторининг юкламаси бошқа трансформаторлар захира қувватига ўтказиб, подстанциядан чиқувчи тақсимловчи тармоқларга кучланиш берилган.
Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati