
Ҳурматли энергетиклар!
Сизларни касб байрамингиз — Энергетиклар куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.
Сўнгги йилларда юртимиз энергетика соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилди, муҳим лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди, ишлаб чиқариш қувватлари босқичма-босқич ошириб борилмоқда, инфратузилма объектлари янгиланяпти. Бу ютуқлар сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, масъулият ва жонкуярлигингиз самараси экани шубҳасиз. Сизларнинг машаққатли меҳнатингиз туфайли миллионлаб хонадонлар ёруғлик ва иссиқлик билан таъминланмоқда, иқтисодиётимиз барқарор ишламоқда.
Шу билан бирга, соҳада ечимини кутаётган масалалар, янада такомиллаштиришни талаб этадиган йўналишлар ҳам мавжуд. Олдимизда ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар кўп. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни тўлақонли ва самарали бажариш йўлида барчамиз бир жамоа бўлиб, ҳамжиҳатлик ва масъулият билан иш олиб боришимиз зарур.
Ишончим комилки, сизларнинг билим, тажриба ва фидойилигингиз билан олдимизга қўйилган барча марраларга албатта етамиз.
Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, сабр-тоқат ва касбий фаолиятингизда янги ютуқлар тилайман. Доимо эл-юрт ишончини оқлаб, шарафли касбингизга садоқат билан хизмат қилишингизни тилаб қоламан.
Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов
Манба: https://t.me/minenergy_uz/18689
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати