

⚙️ Аввал хабар берганимиздек, Қарши шаҳрида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Миттитуман» подстанциясида мавжуд, қуввати 6300 кВА бўлган Т-2 куч трансформатори ортиқча юклама билан ишлаб турган эди.
Истеъмол ҳажми кескин ошган қиш мавсумига истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мазкур электр қурилмаси қуввати 16000 кВА куч трансформаторига алмаштирилмоқда.
❗️ Шу туфайли айни пайтда Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
► Тез фурсатда трансформаторга кучланиш берилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланади.
⚡️ Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
⇒ Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилган эди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ