

Бугун, 2025 йил 22 декабрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг катта мажлислар залида норасмий сана — Энергетиклар куни муносабати билан эътирофга сазовор бўлган ҳамкасбларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимни Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси A.A.Назиров очиб бериб, барча ҳамкасбларни, айни пайтда ўз хизмат вазифасида бажараётган электр чилангарлари-ю навбатчи бригада аъзоларини, диспетчерлар, автотранспорт ва механизмлар йўналишидаги ходимларни, қурилиш-монтаж, лойиҳалаштириш, маъмурий-бошқарув вазифаларини ижро этаётган ҳамкасбларни бугунги сана билан табриклади.
Тадбири давомида Ўзбекистон энергетика, нэфт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фахрий ёрлиғи ва Ташаккурномаси, шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ нинг «Энергетика фахрийси» унвонини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.
Эътироф этилган ҳамкасбларимизни Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков, Бошқарув раиси ўринбосари Ф.М.Қурбонов ҳамда Бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Х.Б.Элмуродов тақдирлади.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати