

✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 599-сонли Қарорига асосан 35 /6 кВ кучланишли «Миттитуман» подстанциясида қувват оширилиш ишлари давом эттирилмоқда
35/6 кВ кучланишли «Миттитуман» подстанциясида қуввати 16000 кВА куч трансформатори ўрнатилиб, монтаж ва созлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Хавфсиз иш шароитини яратиш учун вақтинча ўчирилган Т-1 куч трансформатори ишга туширилиб, истеъмолчилар тўлиқ электр таъминоти билан таъминланди.
⚙️ Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлар давомида амалга оширилган ишлар:
▪️ Юклама билан ишлаган Т2 6300 кВА куч трансформатор ўрнига 16000 кВА куч трансформатори алмаштирилди;
▪️Эстетик ҳолатлар яхшиланди;
▪️Трансформатор тагида тўшалган мойли шағал янгисига алмаштирилди;
▪️Кабель канналари таъмирланди;
Мазкур ишлар истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор қилиш, куз-қиш мавсумида электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.
⚡️Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛЬ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ