

2025 йилнинг 19 декабрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати томонидан “Қашқадарё МЭТ” филиалида Жамиятимизда коррупцияга қарши курашиш, холислик ва шаффофликни таъминлаш, ҳар бир ходимда масъулият ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати бошлиғи А.Рахмонов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари такомиллаштирилиб, жамиятда коррупция иллатига нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари кенг жорий этилиб, уларнинг фаолиятида очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича тизимли чоралар кўрилаётганлиги шу билан бирга, аҳоли ва давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билим ва кўникмаларни ошириш тизимини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янги босқичга олиб чиқиш зарурати юзага келаётганлги бўйича тушунтириш берилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati