

Энергетика соҳаси мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, саноат ва ижтимоий инфратузилманинг барқарор фаолиятини таъминловчи муҳим тармоқлардан биридир.
“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали директори Обидов Бахтиёржон Тохирович ҳамда 18 нафар ишчи ҳодимларнинг кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, энергетика тизимида узоқ йиллар давомида сидқи дилдан хизмат қилиб келган меҳнат фахрийлари эъзозланиб, уларга муносиб равишда фахрий медаллар топширилди. Шунингдек, меҳнат қилиб келаётган уста ва электрочилангарлар ҳам эътибордан четда қолмади.

⚡️ Ушбу тантана — меҳнатга бўлган ҳурмат, касбга садоқат ва жамоавий ҳамжиҳатликнинг ёрқин ифодаси бўлди.
⚙️ Энергетика соҳаси мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, саноат ва ижтимоий инфратузилманинг барқарор фаолиятини таъминловчи муҳим тармоқлардан биридир. Сизларнинг масъулиятли ва машаққатли меҳнатингиз туфайли аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш объектлари узлуксиз ва ишончли электр энергияси билан таъминланмоқда.
❄️☀️ Ҳар қандай об-ҳаво шароитида, кечаю кундуз тинмай олиб борилаётган хизматларингиз, юксак касбий маҳоратингиз ва сабр-тоқатингиз барчамиз учун ибрат ва фахрдир.
Ушбу қутлуғ байрам муносабати билан сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, тинчлик-хотиржамлик, иш фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ҳамда ⚠️ хавфсиз меҳнат шароитини тилаймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали
http://t.me/AndijonMET_Axborot