2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 22 декабрь — Энергетиклар куни билан самимий табриклаймиз!
  • 22.12.2025
  • 21

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали жамоаси номидан энергетика соҳасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган барча соҳа вакилларини касб байрами — Энергетиклар куни билан чин дилдан муборакбод этамиз.

⚙️ Энергетика соҳаси мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, саноат ва ижтимоий инфратузилманинг барқарор фаолиятини таъминловчи муҳим тармоқлардан биридир. Сизларнинг масъулиятли ва машаққатли меҳнатингиз туфайли аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш объектлари узлуксиз ва ишончли электр энергияси билан таъминланмоқда.

❄️☀️ Ҳар қандай об-ҳаво шароитида, кечаю кундуз тинмай олиб борилаётган хизматларингиз, юксак касбий маҳоратингиз ва сабр-тоқатингиз барчамиз учун ибрат ва фахрдир.

Ушбу қутлуғ байрам муносабати билан сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, тинчлик-хотиржамлик, иш фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ҳамда ⚠️ хавфсиз меҳнат шароитини тилаймиз.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot