2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: "Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиалида унутилмас тантана!
  • 22.12.2025
  • 18

⚡️ Бугун 22 декабрь куни филиалда меҳнатга, фидойиликка ва садоқатга бағишланган катта байрам бўлиб ўтди. 

Энергетика соҳасида узоқ йиллар давомида сидқидилдан хизмат қилиб келган меҳнат фахрийлари эъзозланиб, уларга муносиб равишда фахрий медаллар топширилди.
Шунингдек, ҳар куни электр таъминоти барқарорлиги йўлида астойдил меҳнат қилиб келаётган муҳандислар ва электромонтерлар ҳам эътибордан четда қолмади. Уларнинг фидойи меҳнати фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан муносиб тақдирланди.

⚡️ Ушбу тантана — меҳнатга бўлган ҳурмат, касбга садоқат ва жамоавий ҳамжиҳатликнинг ёрқин ифодаси бўлди.

⚡️ Энергетикларимизга мустаҳкам соғлиқ, янги ютуқлар ва улкан зафарлар тилаймиз!

Халқ фаровонлиги учун оғир ва машаққатли шароитларда ҳам сидқидилдан хизмат қилаётган барча соҳа вакилларига
мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ва оилавий ҳотиржамлик тилаймиз.

⚡️ Ёруғликни халқимизга етказаётган қаҳрамонлар — сизларга таъзим!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз энергетиклар!

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «СУРХОНДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot