

⚙️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан стратегик муҳим ҳудуд ҳисобланган Қамчиқ довонидаги подстанцияларда навбатдан ташқари кўрик ишлари ўтказилди.
Мисол учун, 35/6 кВ кучланишли «Қамчиқ» подстанциясида назорат кўригидан сўнг аниқламган жузъий камчиликларни бартараф этиш учун техник профилактика ишлари бажарилди.
✅ Назорат кўриги давомида амалга оширилган ишлар қуйидагилардан иборат бўлди:
⚡️ Замонавий технологиялар назорати: Подстанциялардаги барча электр қурилмалари тепловизор ёрдамида синчиклаб текширилди. Бу қурилмалардаги қизиш нуқталарини барвақт аниқлаш ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш имконини беради.
⚡️ Техник тайёргарлик: Авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш учун зарур бўлган захира эҳтиёт қисмларининг етарлилиги кўздан кечирилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига телеграм обуна бўлинг!