2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида амалий машғулотлар давом эттирилмоқда
  • 25.12.2025
  • 10

2025 йил 1 декабрдан 30 декабргача барча магистрал электр тармоқлари филиалларида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари доирасида амалий машғулотлар ўтказилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон МЭТ филиалида белгиланган режа-тадбирлар доирасида 220/110/10 кВ кучланишли «Қорақалпоғистон» подстанциясида фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш, кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги амалий машғулот ўтказилди.

Ушбу машғулотда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг Қўнғирот туман "Қутқарув гуруҳи" қисми мутахассислари фаол иштирок этди.

✅ Амалий машғулот 220/110/10 кВ кучланишли «Қорақалпоғистон» подстанциясида мавжуд “125 МВА қувватли АТ-1 автотрансформаторда ёнғин келиб чиқди” шартли ном остида ўтказилди.

Тадбир давомида:

     ♦   ёнғин содир бўлган ҳолатдаги дастлабки ҳаракатлар;

     ♦   ёнғинни ўчириш техникаларидан фойдаланиш;

     ♦   жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машқлар бажарилди.

Мазкур тадбирда ходимларнинг ёнғин қидирув-қутқарув махсус таркибини технологик жараёнда ишга қўйиш кўникмаларини мустахкамланди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!

http://t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot