2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Янги электр тармоғида улаш ишлари бажарилди
  • 26.12.2025
  • 10

«Хоразм» ва «Шовот» подстанцияларини боғловчи янги қурилаётган электр тармоғини 35 кВ кучланишли «Амирқум» электр тармоғи билан кесишган қисмида режалаштирилган техник ишлар амалга оширилди.

⚡️  Хавфсизлик талабларига мувофиқ, мазкур жараёнда 35 кВ кучланишли «Амирқум» электр тармоғи вақтинча тармоқда узилиб турилган эди.

Янги электр тармоғи симларини ўтказиш ишлари мутахассислар томонидан белгиланган тартиб асосида, қисқа муддатда бажарилди.

Ушбу ишлар электр таъминоти барқарорлигини ошириш ҳамда тармоқларни ишончли эксплуатация қилишга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали

http://t.me/XorazmMET_Axborot