

Жорий йилнинг 25 декабрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ корхонасининг бошқарув раисининг маслаҳатчиси У.Урунов ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали директори Ш.Камилов, университетимиз ректорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Ортиқов иштирокида Фарғона давлат техника университети Энергетика муҳандислиги факультетининг битирувчи курс талабалари ҳамда медиа жамоалари билан давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа вакиллари томонидан батафсил жавоб олишди. Шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали корхонаси ва ходимларига университетга дуал таълимни муваффақиятли ташкил этишдаги ёрдами учун университет ректори ташаккурномаси ва эсдалик соғаси тақдим этилди.
Шу билан биргаликда, келгусида университет ва корхона орасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари келишиб олинди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати