
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни суҳбатга таклиф этади:
Лавозим:
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи — шартномаларни бошқариш бўйича мутахассис.
Вақт ва муддатлар:
Ҳужжат қабул қилишнинг якуни: 2026 йил 5 январь, соат 12:00 гача.
Суҳбат ўтказилиш вақти: 2026 йил 6 январь, соат 15:00.
ℹ️ Номзодлар диққатига!
Ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилади. Шу сабабли ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади ва фотолавҳалар архив қилинади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати