
Бугун соат 16:10 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли электр қурилмасида носозлик юзага келгани сабабли 35/10/6 кВли «ДОЗ» подстанцияси орқали электр таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилмоқда.
Натижада, Яккасарой ва Миробод туманлари ҳудудидаги айрим МФЙлар ҳамда аҳоли яшаш хонадонларида электр таъминотида узилишлар юзага келган.
Айни пайтда, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ҳамда “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалининг тезкор чиқиш бригадалари томонидан ҳолат тўлиқ назоратга олиниб, носозликни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Вақтинча юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati