

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан электр хўжалиги объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда техник носозликларнинг олдини олиш борасида муҳим профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
⚙️ Мутахассислар томонидан тизимдаги муҳим объектларда қуйидаги тадбирлар муваффақиятли якунланди:
⚡️ 110/35/6 кВ кучланишли «Олмазор» подстанциясининг «Навбаҳор» ячейкасида ток трансформаторини синов-текшириш ишлари бажарилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур ускуна тармоқдаги қувватни аниқ ўлчаш ва ҳимоя тизимининг ишончли ишлашини таъминлайди.
⚡️ 35/10 кВ кучланишли «Қизилравот» подстанцияси қурилмалари тепловизор кўригидан ўтказилди. Назорат кўриги орқали электр ускуналаридаги қизиш нуқталари масофадан туриб аниқланиб, келгусида юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олди олинди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!