2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: Тошкент туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли подстанциясида демонтаж-монтаж ишлари бажарилмоқда
  • 07.01.2026
  • 22

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/10 кВ кучланишли «Бинокор» подстанциясида мавжуд  4 000 кВ қувватли трансформаторда нуқсонлар аниқлангани боис, унинг ўрнига захирадаги 4 000 кВ қувватли трансформатор ўрнатилмоқда. 

⚙️ Аввал хабар берилганидек, айни пайтда 35/10 кВ кучланишли «Бинокор» подстанциясидан чиқувчи тақсимловчи тармоқлар орқали таъминланган истеъмолчилар электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. Демонтаж ва монтаж ишлари бугун 17:00 га қадар давом эттирилади ва истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тилкланади.

⚡️  Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot