2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Тунги назорат кўриклари давом эттирилмоқда
  • 07.01.2026
  • 23

“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали директори Р.Раджапов томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Хоразм» ва 110/10 кВ кучланишли «Сувчи» подстанцияларида тунги кўрик ишлари амалга оширилди.

⇒ Назорат кўрик давомида электр ускуналарининг техник ҳолати, юклама даражаси ҳамда хавфсиз ишлаш кўрсаткичлари кўздан кечирилди. Зарур бўлган жойларда тегишли кўрсатмалар берилди. Навбатчи бригадаларнинг фавқулодда ҳолатларга шайлиги синовдан ўтказилди.

Ушбу тадбирлар электр таъминотининг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, назорат ишлари режали равишда давом эттирилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/XorazmMET_Axborot