2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Л-Қоровулбозор электр узатиш тармоғидаги носозликлар бартараф этилиб, «Зарбулоқ» подстанциясига кучланиш берилди
  • 09.01.2026
  • 22

Бугун соат 05;38 да Қашқадарё вилоятидаги «Муборак» подстанциясидан чиқувчи Л-Қоровулбозор электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчган эди. Тармоқ EUHT SANEG корхонаси тассаруфида. Натижада 35 кВ кучланишли «Зарбулоқ» подстанцияси кучланишсиз қолганди. 

Истеъмолчилар: Муборак туманининг айрим ҳудудлари аҳолиси.

Ҳозирда навбатчи бригадалар томонидан носозлик сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Тез фурсатда электр таъминоти тикланади.

Содир бўлган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Муборак» подстанциясидан чиқувчи Л-Қоровулбозор электр узатиш тармоғидаги носозликлар бартараф этилиб, «Зарбулоқ» подстанциясига кучланиш берилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун «Л-Қоровулбозор» линиясида ҳимоя тизимидан ишлаши оқибатида фавқулодда ўчган эди. Маркур тармоқ EUHT SANEG корхонаси тассаруфида. Натижада 35 кВ кучланишли «Зарбулоқ» подстанцияси кучланишсиз қолганди.

Бугун соат 09:42 да «Зарбулоқ» подстанциясининг  кучланиш берилиб, аҳоли истеъмолчилари электр таъминоти тўлиқ тикланди. 

Юзага келган ҳолат учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati