2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
35/10 кВ кучланишли “Хазарбоғ-2” ҳамда “Ойбарак" подстанцияларидаги қурилмаларда аниқланган кичик носозликларни бартараф қилинди
  • 10.01.2026
  • 11

Бугун, соат 16:35 да Сурхондарё вилоятидаги 35/10 кВ кучланишли  “Хазарбоғ-2” ҳамда 35/10 кВ кучланишли “Ойбарак"  подстанцияларидаги қурилмаларда аниқланган кичик носозликларни бартараф қилиш зарурияти туғилгани сабаб айни пайтда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Подстанциялар орқали таъминланган истеъмолчилар (Денов туманининг айрим ҳудудлари) электр таъминоти вақтинча узилишлар кузатилмоқда.

Қисқа вақтда таъмирлаш ишлари тугатилиб,  истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланади.

Истеъмолчилардан юзага келган  ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Соат 19:28 да истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati