2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Кабель тармоғида аниқланган нуқсон бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди
  • 12.01.2026
  • 6

Бугун, соат 14:35 да Тошкент шаҳридаги Астрономическая-2 номли электр узатиш кабель тармоғи аниқланган нуқсонни бартараф этиш учун таъмирга чиқарилган эди.  Натижада Мирзо Улуғбек туманининг Оққўрғон, Каттадархон ва Юнусобод туманининг Бодомзор маҳалларининг айрим истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди.  

Айни пайтда истеъмолчиларни бошқа манбалар орқали таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Кабель тармоғида аниқланган нуқсон тез фурсатда бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланади.

Истеъмолчилардан юзага келган  ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Тошкент шаҳридаги Астрономическая-2 кабель тармоғида аниқланган нуқсон бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди.

Истеъмолчилардан юзага келган  ноқулайлик учун узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati