

Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари қувватларининг энергетика тизимида улуши ошаётган бир пайтда, тригенерация станцияси лойиҳаси ҳам аллақачон бошланган.
► Янги Тошкент ҳудудида мамлакатимизда биринчи тригенерация станцияси лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозирги пайтда Янги Тошкентда айнан шу технологияга асосланган станциянинг асосий бино ва иншоотларининг қурилиши жадал кетмоқда. Лойиҳа доирасида талаб этиладиган асосий асбоб-ускуналар халқаро энергия самарадорлик талабларига тўла мос келади.
Биринчи босқичда иссиқлик учун 75 МВ, совитиш тизими учун эса 100 МВ қувват яратилади. Шу билан бирга, 17 МВ миқдорда қўшимча электр энергияси ҳам ишлаб чиқарилади.
Тригенерация – бу битта ёқилғи манбаси (одатда газ) ҳисобига уч хил энергия ишлаб чиқариш тизими ҳисобланади:
♦ Электр энергияси
♦ Иссиқлик энергияси
♦ Совутиш (совуқ) энергияси
❗️Қуйидаги ижобий жиҳатларни кўриш мумкин:
✅ Энергия самарадорлиги ортади
Тригенерация – бугунги кунда бир вақтнинг ўзида электр, иссиқлик ва совутиш ишлаб чиқарадиган энг энергия самарали технологиялардан бири ҳисобланади. Умуман олганда:
▶️ Анъанавий алоҳида тизимларга нисбатан ёқилғи сарфи сезиларли даражада камаяди,
▶️ Энергияни бир марта фойдаланувчи ўрнига бир неча хизматга йўналтиради.
✅ Тизим самарадорлигини ошириш ва энергия ресурсларини тежаш
Тригенерация тизими бир қурилмада бир неча турдаги энергия ҳосил қилади — бу ёқилғи (газ) самарадорлигини оширади. Натижада:
▶️ Йўқотишлар камаяди,
▶️ Ишлаб чиқариш харажатлари пасаяди,
▶️ Карбонат ангидрид (СО₂) чиқиндилари камаяди (атроф-муҳитга кам зарар).
✅ Барқарор энергия таъминоти
Бир тизимда бир нечта энергия маҳсулотини олиш энергия таъминотини кўпроқ барқарор қилади. Бу жуда муҳим, масалан:
▶️ иситишда қишда,
▶️ совутишда ёзда,
▶️ электр тармоқларида юклама махимал қийматга етганда.
✅ Самарадорлик
▶️ Анъанавий электр станция: 35–45 %;
▶️ Когенерация (электр + иссиқлик): 75–85 %;
▶️ Тригенерация: 85–95 % гача.
≈ Дунё тажрибасида тригенерация:
≈ Германияда – шифохоналар ва саноат зоналарида;
≈ Японияда – энергия хавфсизлиги учун;
≈ АҚШ – кампуслар ва аэропортларда;
≈ Хитойда – янги шаҳарлар ва саноат зоналарида қўлланилган.
Интернет маълумотларидан фойдаланиб тайёрланди.
✍️ Равшанжон Ёқубжонов, Электр тармоқларини инновацион ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси
✔️ Каналга обуна бўлиш учун:
⇒ ВИДEОДАРСЛАР ВА ТEСТ-СИНОВ МАШҒУЛОТЛАРИ-uzbekistonmet.uz
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати