2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Л-Тонг электр узатиш ҳаво тармоғидаги барча истеъмолчилар учун электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 15.01.2026
  • 6

Бугун соат 19:50 да Сурхондарё вилоятида Л-Тонг электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.

Натижада Сурхондарё вилоятининг Музработ ва Шеробод туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари  электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Истеъмолчилар бошқа манбадан таъминланиш чоралари кўрилмоқда. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

⚡️ МАЪЛУМОТ

Соат 20:54 да Л-Тонг электр узатиш ҳаво тармоғидаги барча истеъмолчилар учун электр таъминоти тўлиқ тикланди. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati