2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Истеъмолчилар электр таъминоти бошқа манбага ўтказилди, тақсимловчи тармоқларга кучланиш берилди
  • 16.01.2026
  • 6

Бугун соат 14:30 да Сурхондарё вилоятида 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.

Натижада Сурхондарё вилояти, Узун туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларни бошқа манбалар орқали таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 14:59 да 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи орқали таъминланган истеъмолчилар электр таъминоти бошқа манбага ўтказилди, тақсимловчи тармоқларга кучланиш берилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati