

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия самарадорлигини ошириш, тўлов интизомига риоя этилиши борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар давом эттирилмоқда.
Ўрганиш давомида, Ургут, Тойлоқ ва Самарқанд туманларида табиий газ ва электр энергиясидан бўлган қарздорликларни ундириш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи қарздор истеъмолчилар иштирокида танқидий муҳокама қилинди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Ургут туманида қиш мавсумида истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, энергия тежамкор ҳамда қайта тикланувчи энергия қурилмаларининг афзалликлари борасида мутасадди ташкилотлар, маҳалла еттилиги ҳамда 500 дан ортиқ тадбиркор ва фуқаролар иштирокида кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati