
Бугун соат 05:15 да Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган "Хаскова" подстанциясидаги Т-1 трансформатори ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчган эди.
Натижада Зангиота туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар (9 МВт) электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. Истеъмолчиларга бошқа тармоқлар орқали кучланиш бериш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 07:35 да "Хаскова" подстанциясининг Т-1 трансформаторига кучланиш берилди. Истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Юзага келган ҳолат учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати