2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанцияларда доимий назорат кўриклари олиб борилмоқда
  • 18.01.2026
  • 10

⚡️ “Ўзбекистон МЭТ” акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритувчи навбатчи гуруҳлар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Хусусан, “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги «Сўғдиёна», «Самарқанд», «Чўпон-Ота», «Иштихон», «Каттақўрғон» ва «Сувли» подстанцияларида юқори кучланишли трансформаторларнинг юкламаси, мой сатҳи ва таркиби, шунингдек, ҳимоя тизимларининг иш ҳолати текширилди.

Назорат тадбирлари давомида аниқланган ҳолатлар белгиланган тартибда қайд этилиб, ҳар соатда Ситуацион таҳлил бошқармаси ҳамда Тизим хизматлари бош бошқармаларига маълумот қилиб борилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot