

Мурожаат эгаси: Н.Маматахунов, Тошкент шаҳри, ................ тумани, ........... МФЙ, .......... 6-тор кўчаси, .........уйда истиқомат қилувчи фуқаро.
Мурожаат мазмуни: 220 кВ Л-2-К-1 электр узатиш тармоғи атрофидаги ҳудуддан ноқонуний фойдаланиш ва қурилиш ташаббуслари бўйича хавфсизлик хулосаларини тақдим этиш тўғрисида:
Ҳурматли Бош директор! «Қизғалдоқ» МФЙ фуқаролари томонидан 2023 йил 19 декабрда Сизга юборилган 178647-р/23-рақамли мурожаатга кўра, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 01-02-18/5209-сонли расмий жавоб хати берилган. Шунга кўра, маҳалла фуқаролари 2023–2025 йилларда бу ҳуддудга “яшил макон” ғоясини қўллаб-қувватлаш мақсадида 3000+ дона манзарали ва мевали дарахтлар экди.
Мазкур жавоб хатида 220 кВ Л-2-К-1 тармоғининг 48–52-таянчлари оралиғида техник талабларга риоя қилган ҳолда дарахт экиш мумкинлиги, аммо уй-жой қурилиши, капиталлашган объектлар барпо этиш, ўзгалар томонидан тўсиқлар ўрнатиш қатъиян тақиқланиши қайд этилган эди.
Шунга қарамай, 2025 йил 27–28 ноябрь кунлари “MODEREN GREEN SERVISE” МЧЖ вакиллари мазкур ҳудудга ўзларини ер эгаси сифатида кўрсатиб, дарахтзорни олиб ташлаш ва уй-жой қурилиши режалари ҳақида маълумотлар берди.
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли Тошкент шаҳри, ................ тумани, ............. МФЙ, .............. 6-тор кўчаси, ...........уйда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Маматахунов, Сизнинг мурожаатингиз ПМ-87-рақами билан (Ўзбекистон Республикаси Президентига Веб-сайт орқали келиб тушган мурожаат, 204409-s/25-сонли, 03.12.2025) қайд этилиб, ижро учун тегишли бошқармаларга йўналтирилди.
Расмий жавоб хати ва унинг мазмуни қуйидагича:
2025 йил 2-3 декабрдаги 203890-с/25-сонли ҳамда 204409-с/25-сонли мурожаатлар юзасидан
2025 йил 2 ва 3 декабрдаги 203890-с/25-сонли ҳамда 204409-с/25-сонли мурожаатлар юзасидан
Мурожаатда келтирилган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2023 йил 19 декабрдаги 01-02-18/5209-сонли хати фуқаролардан тушган мурожаатга жавобан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” 2017 йил11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя қилган ҳолда шакллантирилиб, юборилган.
Мазкур хатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари” ҳамда амалдаги “Электр қурилмалининг тузилиши қоидалари”га мувофиқ мавжуд тармоқлар муҳофаза майдонидаги ердан фойдаланиш тартибига оид нормалардан кўчирмалар келтирилган бўлиб, улар ерга бўлган эгалик ҳуқуқини белгиламайди.
Электр қурилмаларининг барқарор ишлашига хавф туғдириши мумкин бўлган омиллар эса бизнинг ваколатимиз доирасида эксплуатация жараёнида бартараф этилади. Ваколатимиздан ташқаридаги масалалар бўйича маҳаллий ҳокимият ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинади ва тегишли чоралар белгиланади.
Мавжуд ерларнинг қайси бир шаклда бириктирилиши юзасидан ердан фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи ваколатли ташкилотга мурожаат этилиши мақсадга мувофиқ.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати